Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Туркия давлатида мавсумолди тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдалар.
Туркия йиғинига йўл олаётган клубимиз делегацияси таркиби
Аввал хабар берганимиздек, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 27-январдан 10-февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказадилар. Вакилларимиз эрта тонгда мазкур йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетадилар. Қуйида хориж йиғинига йўл олаётган клубимиз делегацияси таркиби эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
Андрэ Кирюхин клубимиз спорт директори лавозимига тайинланди
Яқин ўтмишнинг маҳоратли футболчиларидан ҳисобланган собиқ ҳужумчи Андрэ Камара Кирюхин клубимиз спорт директори лавозимига тайинланди.
Клубимиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси комиссияси олдида 2023-йилги ҳаражатлар сметасини ҳимоя қилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 30-апрелдаги «Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилган.
Расман! Ёш дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётов жамоамиз аъзосига айланди!
Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда.
Расман! Сербиялик Душан Стоилкович жамоамиз аъзосига айланди
Хабарингиз бор, айни кунларда Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда давом эттирмоқдалар.
Расман! Ислом Рашидхонов жамоамиз аъзосига айланди!
Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз яна бир трансферга қўл урди.
Чирица Августин жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб боради
Суперлига янги мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик олиб бораётган клубимиз мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади.
Расман! Грузиялик ҳимоячи Анри Чичинадзе жамоамиз аъзосига айланди
Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида жамоамиз келиб чиқиши Грузия давлатидан бўлган легионер футболчи трансферини амалга оширди.
Расман! Достонбек Тўхтабоев жамоамиз аъзосига айланди!
Суперлига янги мавсуми олдидан Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда.