Янги қароргоҳ очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида клубимизнинг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Хакимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, «Турон» ПФК президенти Олимхон Аҳмедов ва бошқа мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

«Турон»: Жамоа тарихи, эришилган ютуқлар ва натижалар

2017-йил 5-май санасида ташкил этилган «Турон» ўша мавсумнинг ўзида «Наврўз» кубоги мусобақасида ғолибликни қўлга киритди. 2018-йилда тажрибали мутахассис Баҳром Хакимов қўл остида жамоа футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги 2-лига мусобақаларида чемпион бўлди.

Исломбек Исмоилов: “Турон” 1 ёки 2 йиллик лойиҳа эмас» (видео)

28 ёшли мураббий Исломбек Исмоилов барчани ажаблантиришда давом этмоқда. Ўтган йили биринчи лигада жамоаси билан ғолиб чиқишганди. Бу мавсумда эса Про-лигада тенгсизга айланишди. Суҳбатлашиш учун Марғилонга етиб бордик. «Овертайм» кўрсатуви орқали cуҳбатни эътиборингларга ҳавола этамиз.

«Турон» футбол клуби томонидан йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунланди

Хабарингиз бор, бир ой давомида «Турон» футбол клубининг телеграмдаги саҳифасида 2020-йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича сўровнома ташкил этилди.

Ислом Исмоилов: «Мураббийлик соҳасида эришган ютуқларимда дадамнинг ўрни беқиёс деб ўйлайман»

Ёш мураббий мураббийлик фаолиятига қадар қандай йўлларни босиб ўтган? Унинг келажакдаги мақсадлари қандай? Ўзбек футболига қайси янги услубларни олиб кирмоқчи? Биз шу каби саволлар асосида ёш мураббий Ислом Исмоилов билан интервью ташкил этдик.