O’zbekiston kubogi musobaqasida 2-tur tur uchrashuvlari bo’lib o’tdi. Tur doiradida o’z maydonida G’uzorning “Sho’rtan” klubini qabul qilgan “Turon” jamoamiz yirik 5:2 hisobida g’alabaga erishdi. O’zbekiston kubogi. 2-tur. TURON — SHO’RTAN 5:2 Yaypan. «O’zbekiston» stadioni. 1210 tomoshabin. Hakamlar: G’ayrat Jo’rayev, Islom Nosirov, Abdulhamid Abduraimov, Olim To’ychiboyev Nazoratchi: Igor Nexochin Komissar: Qudrat […]
Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финалда «Андижон»га мағлуб бўлдик
Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал босқичида жамоамиз Андижоннинг «Андижон» клубига қарши сафар учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда андижонликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ушбу натижа вакилларимизни кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум қилди.
«Андижон» билан ўйинда Равшан Абдивоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди
Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Андижоннинг «Андижон» клубига қарши сафар учрашувида майдонга тушади. Мазкур баҳсни Равшан Абдивоҳидов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. «Андижон II” билан ўйиндаги ғалаба эвазига гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдик (фото+жадвал)
Бугун Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Тур доирасида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари ўз майдонларида «Андижон II” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Мазкур ўйин натижасига кўра, жамоамиз жами 6 очко жамғарган холда мусобақанинг «F” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. «Олимпик» билан ўйинда мағлубият
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси меҳмони бўлган вакилларимиз 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.
«Олимпик» билан ўйинда Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-турида сафарда Тошкентнинг «Олимпик» клубига қарши майдонга чиқади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. «Шўртан»га қарши қизиқарли ўтган ўйинда ғалабага эришдик (Фотогалерея)
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида жамоамиз ўз майдонида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган ўйин 4:1 ҳисобида вакилларимизнинг йирик ғалабаси билан якунланди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилган гол эвазига мағлуб бўлдик
Бугун Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасида 1/8 финал босқичи учрашувлари давом эттирилди. Мазкур босқичда Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари сафарда Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин «Пахтакор» жамоасининг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиндаги ягона гол 90+3 дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан урилди.
«Пахтакор» билан ўйинда Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди
Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритдик
Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқич 3-тури доирасида жамоамиз “Андижон” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Жасур Ҳакимов томонидан киритилган гол жамоамизга ғалаба келтирди ва гуруҳда иккинчи ўрин эгаси сифатида плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритдик.