Мурод Исмоилов: «Селекция ишларида тўхташ бўлмайди»

Яйпаннинг «Турон» жамоаси куни кеча мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросимини ўтказди.
Кўтаринки руҳда ўтган байрам тадбиридан сўнг клубда маслаҳатчи мураббий лавозимида фаолият олиб бораётган тажрибали мураббий Мурод Исмоиловнинг якунига етган мавсум ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Суннатилло Эрматов: «Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш»

Куни кеча Яйпаннинг «Турон» клуби жорий мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ташкил этди. Байрамона руҳда ўтган маросим сўнгида жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатилло Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Умаржон Шарипов клубимиз билан бир йиллик муддатга шартнома имзолади

Хабарингиз бор, клубимиз Тожикистон терма жамоаси аъзоси, «Хатлон» клуби сардори Умаржон Шарипов билан келишувга эришди. 20 ёшли ярим ҳимоячи «Турон» билан бир йиллик муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Умаржон Шарипов 2021 йилнинг 2-январь санасидан жамоамиз сафига келиб қўшилади.