Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров «Турон»да

Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этадиган «Турон» ўз таркибини янада кучайтириш мақсадида бир қатор трансферларни амалга оширмоқда. Хусусан жамоамиз тажрибали футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров билан келишувга эришди. Эндиликда ушбу футболчи янги мавсумни «Турон» таркибида ўтказади.

Танишинг: Жамоамизнинг янги аъзоси — Музаффар Музаффаров!

Жамоамизнинг трансферларидан бири Музаффар Музаффаров ўз вақтида Испаниянинг “Реал Мадрид” академиясида амалиёт ўтаганлиги ҳақида кўпчилик яхши билса керак. Ҳозирга қадар “Сўғдиёна”, “Нефтчи”, АГМК, “Металлург” ва «Қўқон-1912» клубларида ҳаракат қилган футболчи янги мавсумни «Турон» таркибида ўтказади.