Исломбек Исмоилов: «Турон» ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади»

Хабарингиз бор, бугун Фарғона шаҳрида «Ҳоким кубоги-2021» мусобақаларига старт берилди. Мазкур мусобақанинг «В» гуруҳидан ўрин олган асосий таркиб вакилларимиз 1-турда Наманганнинг «Навбаҳор-2» жамоасига қарши майдонга чиқиб йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар. Шу муносабат билан бугунги учрашув ҳақида жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.