Исломбек Исмоилов: «Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман»

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган «Турон» — «Арал Самали» (4:1) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладик

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида жамоамиз Нукуснинг «Арал Самали» клубини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳс 4:1 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунига етди.