U-21 жамоамиз назорат учрашувида ғалабага эришди

Кеча клубимизга тегишли бўлган «Ўзбекистон» ўйингоҳи захира майдонида Мурод Исмоилов бош мураббийлигидаги U-21 ёшлар жамоамиз «Қўқон-1912» (U-21) жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган ўйин 5:3 ҳисобида ёшлар жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Ёшларимиз Сурхон (U-18) жамоасига қарши баҳсда дуранг қайд этишди

Кеча U-18 Биринчилигида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур турда Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги U-18 жамоамиз Қўқон шаҳридаги «Кимёгар» ўйингоҳида «Сурхон» (U-18) жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижага эришдилар.