Бугун U-21 Биринчилигида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасида Мурод Исмоилов бош мураббийлигидаги U-21 жамоамиз ўз майдонларида «Пахтакор» ёшларини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Рақиб дарвозасига киритилган ҳар икки голга ҳам Саидафзалхон Аҳроров муаллифлик қилди.