Хабарингиз бор, жамоамиз Coca Cola Суперлиганинг қолдирилган 5-тури доирасида эртага, 10-май куни Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади. Мазкур баҳсни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
U-21 Биринчилиги. Ёшларимиз АГМКга қарши баҳсда дуранг натижа қайд этишди
Бугун U-21 биринчилигида қолдирилган 5-тур учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур тур доирасида Мурод Исмоилов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз АГМК (U-21) жамоасини қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди.
Ўлмасбек Раҳмонов: «Ёш футболчиларимиз ҳар бир ўйинда тажриба тўплашмоқда»
Хабарингиз бор, куни кеча U-18 ёшлар жамоамиз сафарда Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Биз мазкур учрашув якунида U-18 жамоамиз бош мураббийи Ўлмасбек Раҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.