Назорат учрашувида «Қизилқум» мағлуб этилди

Coca-Coca Суперлиганинг олдиндаги тур учрашувларига тайёргарлик доирасида асосий таркиб жамоамиз аъзолари Тошкент шаҳрида Навоийнинг «Қизилқум» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда жамоамиз вакиллари 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

U-18 Биринчилиги. Ёшларимиз «Динамо»ни кичик ҳисобда мағлуб этишди

U-18 Биринчилигида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз ўз майдонларида «Динамо» (U-18) вакилларини қабул қилиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.