U-21 Биринчилиги. Ёшлар жамоамиз «Металлург»га қарши баҳсда ғалаба қозонди

Бугун U-21 Биринчилигида 12-тур учрашувларига старт берилди. Тур доирасида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги ёшларимиз Бекободнинг «Металлург» (U-21) жамоасини қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.

«Металлург»га қарши ўйинда Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca Cola Суперлиганинг 12-турида Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилади. Мазкур баҳсни Акобирхўжа Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

U-18 Биринчилиги. Ёшларимиз сафарда «Истиқлол»га кичик ҳисобда мағлуб бўлишди

U-18 Биринчилигида 11-тур учрашувларига старт берилди. Тур доирасида Ўлмасбек Раҳмонов бош мураббийлигидаги ёшларимиз Фарғонанинг «Истиқлол» (U-18) жамоаси меҳмони бўлиб, кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлдилар.