«Насаф» билан ўйинда Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 17-турида Қаршининг «Насаф» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Учрашувда VAR технологиясидан фойдаланилади.