«Навбаҳор» билан ўйинда Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Coca-Cola Суперлиганинг 19-турида Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Coca-Cola Суперлига. 19-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Coca-Cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари бошланиш вақтларини эълон қилди. Мазкур тур доирасида асосий таркиб жамоамиз вакиллари ўз майдонларида Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қиладилар. Учрашув 20-сентябрь, душанба куни соат 19:00да Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бошланади.

Coca-Cola Суперлига. Сафарда АГМК билан ўйинда мағлубиятга учрадик

Coca-Cola Суперлигада 18-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Олмалиқнинг АГМК клуби билан сафарда тўқнаш келган асосий таркиб жамоамиз вакиллари Қосимов ва Касьянларнинг иккинчи бўлимда киритган голлари эвазига мағлубиятга учрадилар.