Низомиддин Зиёвутдинов жамоамиз аъзосига айланди

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида жамоамиз сафида ўтказган дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов эндиликда клубимизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Истеъдодли посбон бугун жамоамиз билан расмий шартномага имзо чекди.

Расман! Бобур Қосимов «Турон» футболчиси!

Жамоамиз янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида трансфер ишларини давом эттирмоқда. Айни кунга қадар йиғинларда иштирок этиб мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган ярим ҳимоячи Бобур Қосимов расман жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.

Расман! Акмал Турсунбоев «Турон» футболчиси!

Янги мавсум олдидан жамоамиз таркиби кучайтирилишда давом этмоқда. Жумладан тажрибали посбон Акмал Турсунбоев эндиликда «Турон» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Шу кунга қадар жамоамиз кўригида иштирок этаётган дарвозабон бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.

Расман! Аъзам Алиев «Турон» футболчиси!

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган холда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида тажрибали ярим ҳимоячи Аъзам Алиев билан келишувга эришди. Жамоамиз мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган марказий ярим ҳимоячи билан бугун расман шартнома имзоланди.