Бугун Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида ўтказиладиган U-19 Биринчилигида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида ўз майдонларида Тошкентнинг «Олимпик» (U-19) жамоасига қарши майдонга чиққан Баҳром Хакимов бош мураббийлигидаги ёшларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. «Андижон II” билан ўйиндаги ғалаба эвазига гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдик (фото+жадвал)
Бугун Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Тур доирасида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари ўз майдонларида «Андижон II” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Мазкур ўйин натижасига кўра, жамоамиз жами 6 очко жамғарган холда мусобақанинг «F” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.