Бугун Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида клубимизнинг Европа стандартлари асосида барпо этилган янги замонавий қароргоҳининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров, Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Хакимов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, «Турон» ПФК президенти Олимхон Аҳмедов ва бошқа мутассадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.