Клубимиз матбуот котиби докторлик диссертациясини ҳимоя қилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида клубимиз матбуот котиби, Championat.asia нашри мухбири Бекзод Толибов таянч докторантура талабларига кўра, барча имтиҳонларни аъло баҳоларга топширди ва 22.00.02 — «Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилишга эришди.