Аввал хабар берганимиздек, Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари 27-январдан 10-февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказадилар. Вакилларимиз эрта тонгда мазкур йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетадилар. Қуйида хориж йиғинига йўл олаётган клубимиз делегацияси таркиби эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
“Ҳоким кубоги-2023″. Ёшларимиз Тожикистон клубига мағлуб бўлишди (фото)
Бугун «Ҳоким кубоги-2023» мусобақасининг «D” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасида Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши майдонга тушган U-21 ёшлар жамоамиз вакиллари 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.