Бугун футболчи клубимиз раҳбарияти билан учрашувда расман узоқ муддатли шартномага имзо чекди. Маълумот учун, иқтидорли ҳужумчи бугунга қадар миллий чемпионатларимизда «Машъал», «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари сафида ҳаракат қилган.

«Турон» футбол клуби жамоаси Хумоюн Муртозаевнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди ва «Машъал» клубига самарали хамкорлик учун миннатдорчилик билдиради.

Жамоамизга хуш келибсан Хумоюн!

#ЯНГИ #ТАРИХ #УЧУН #ОЛҒА #ТУРОН

Дўстларга улашинг: