ЎзПФЛ матбуот хизмати Coca-Cola Суперлиганинг 19-тур учрашувлари бошланиш вақтларини эълон қилди. Мазкур тур доирасида асосий таркиб жамоамиз вакиллари ўз майдонларида Наманганнинг «Навбаҳор» клубини қабул қиладилар. Учрашув 20-сентябрь, душанба куни соат 19:00да Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида бошланади.