Кутилган мутахассис Вадим Барнич билан бугун расман шартнома имзоланди ва у клубимизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимида ишлаши келишиб олинди.
Асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг «Фортуна Дюссельдорф» клуби мураббийлар штабида ишлаган.
«Турон» футбол клуби вакиллари ҳамда футбол мухлислари номидан Вадим Барничга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
«Турон» матбуот хизмати