Меҳнат фаолиятида ҳам тиришқоқлиги билан ўзини кўрсатган мутахассис эндиликда клубимиз бош директори лавозимида иш бошлайди.

Собир Хамидов «Турон» футбол клуби ташкил этилганидан жамоа билан бирга. Шунингдек, у Ўзбекистон туманида ташкил этилган «Олимжон Акбаров» номли жамоада ҳам ўйнаганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Собир Хамидов «Турон»га дастлаб футболчи сифатида жалб этилган бўлса, собиқ ярим ҳимоячи сўнги икки мавсумдан буён спорт директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Жамоамизнинг барча мухлислари ва клубимиз вакиллари номидан Собир Хамидовни янги лавозим билан муборакбод этган холда унга улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: