ПФЛ янги мавсумдан рўйхатдан ўтказиладиган футболчилар сонини қисқартиришга қарор қилди.
Сўнгги йилларда Суперлига клублари 45 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиб келаётганди. ЎФА ва ПФЛ мутахассислари клублар мавсум давомида асосий таркиб учун қанча футболчи хизматидан фойдаланётгани борасида таҳлилий маълумотлар тайёрлади.

Шундан келиб чиқиб, 2021 йилги мавсумда Суперлига ҳамда U-21 жамоаси учун умумий 40 нафардан кўп бўлмаган футболчи рўйхатдан ўтказилиши белгиланди. Бунда U-21 жамоасида U-18 жамоаси футболчилари ҳамда футбол академияси (мактаби) тарбияланувчиларининг тўп тепишлари мумкинлиги инобатга олинади.

Дўстларга улашинг: