Жамоамиз мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган марказий ҳимоячи билан бугун расман шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Чобанов бугунга қадар Киевнинг «Оболонь» клуби ёшлар жамоаси (2019-2020 й) да ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби (2020-2021 й)да ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолигига номзод футболчи ҳисобланади.

«Турон» футбол клуби Марлен Чобановнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайди.

Жамоамизга хуш келибсан, Марлен!

«Турон» матбуот хизмати

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#кўрик #трансфер #омад #муваффақият #ғалаба #оила #жамоа #турон

Дўстларга улашинг: