Сиёвуш Хабибуллоев 2002 йил 11 ноябрда туғилган, ҳозирда 19 ёшда. Ампуласи — ҳимоячи. Ёш футболчи бугунга қадар Россиянинг «Сочи», «Краснодар», шунингдек Тожикистоннинг «Истиқлол» клублари ёшлар жамоаларида ўйнаган. Бундан ташқари, Хабибуллоев Россия U-17 ёшлар терма жамоаси сафида ҳам майдонга тушган.

Клубимиз вакиллари ва барча мухлислар номидан Сиёвуш Хабибуллоевнинг жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

www.fcturon.uz | расмий веб-сайтимиз

#трансфер #кўрик #жамоа #легионер #турон

Дўстларга улашинг: