Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган «Турон» U-21 жамоаси бугун «Навбаҳор» U-21 жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Наманган шаҳридаги футбол маҳорат мактаби ўйингоҳи майдонида бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа билан якунига етди.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашувда жамоамиз таркибида голларни Жаъфар Усмонов (1 та) ва Фаррух Қодиров (2 та)лар киритишди.

Миржалол Жўраев бошчилигидаги “Турон» U-21 жамоамизга навбатдаги учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг!

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: