Жамоамизнинг трансферларидан бири Музаффар Музаффаров ўз вақтида Испаниянинг “Реал Мадрид” академиясида амалиёт ўтаганлиги ҳақида кўпчилик яхши билса керак. Ҳозирга қадар “Сўғдиёна”, “Нефтчи”, АГМК, “Металлург” ва «Қўқон-1912» клубларида ҳаракат қилган футболчи янги мавсумни «Турон» таркибида ўтказади.

Музаффар Музаффаров 2018 йилда АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогида зафар қучган.Узоқдан кучли зарбалари билан кўп маротаба дарвозабонларга бош оғриқ бўлган ярим ҳимоячи 2019 йил ПФЛ талқинига кўра Суперлигада мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Музаффар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг чақирувига кўра Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар олдидан кенгайтирилган таркибга киритилган.

«Турон» футбол клуби Музаффар Музаффаровга жамоамиз сафидаги фаолиятига улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: