ЎзПФЛ матбуот хизмати эълон қилган хабарга кўра, эндиликда «Арал Самали» клубининг U-19 ёшлар жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмайдиган бўлди. Шу боис, кеча, 2-июнь куни бўлиб ўтиши керак бўлган «Турон» (U-19) — “Арал Самали» (U-19) учрашуви ўтказилмади.

Ёшлар жамоамиз вакиллари чемпионатнинг 8-тури доирасида 9-июнь, пайшанба куни сафарда «Навбаҳор» (U-19)га қарши майдонга чиқадилар.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: