Тадбирда клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, жамоа мухлислари билан бир қаторда Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Шерзоджон Исмоилов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва бошқа мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда ортда қолган мавсум давомида жамоа ғалабаларига, хусусан Суперлига йўлланмаси қўлга киритилишига ўз ҳиссасини қўшган мутахассислар, мураббийлар штаби, футболчилар ва ишчи-ходимлар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир давомида сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Шерзоджон Исмоилов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, клубимиз президенти Олимхон Аҳмедов, вице-президент Александр Азимов, жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ва фан клуб раиси Амирулло Собировлар ўз самимий дил изҳорларини билдирган холда янги мавсумда «Турон» футбол омад ва муваффақиятлар тилаб тилак билдирдилар. Шунингдек, таниқли «Сайёд» ансамбли томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки руҳда ўтишига сабаб бўлди.
«Турон» матбуот хизмати