— «Дастлабки йиғин 20-29 декабрь кунлари Яйпан шаҳрида ташкил этилади»дейди бош мураббий. Айни саналарда ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмаган. Шундан сўнг жамоа аъзоларига янги йил байрами учун қисқа таътил берилади. 4-январь кунидан бошланадиган навбатдаги йиғин 23-январь кунига қадар давом этади. Бу йиғин ҳам клубимиз қароргоҳида ташкил этилади ва вақт давомида 3 та жамоа билан ўртоқлик ўйинлари режалаштирилган. Ҳозирда бу борада футбол клублари билан музокаралар олиб бораяпмиз.


Мавсумолди тайёргарлик режамизда хориж йиғини ҳам бор. Жамоа аъзолари 26-январь куни Тошкент шаҳрида йиғилишади ва 27-январь куни Туркия йиғинига жўнаб кетишимиз режалаштирилмоқда. Бу йиғин 9-февраль кунигача давом этади ва ўша ерда жами 4 та ўртоқлик ўйини ўтказилади. Туркия йиғинидан сўнг 14 кун давомида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Шундан сўнг Суперлига янги мавсумига қадар тайёргарлигимизни Яйпан шаҳрида давом эттирамиз» дея маълумот берди Бахтиёр Ашурматов.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: