Жумладан, бугун маҳоратли футболчи Ислом Рашидхонов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.

Маълумот учун, Исломбек Рашидхонов фаолияти давомида «Локомотив», «Навбаҳор», «Насаф» каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган.

Клубимиз вакиллари ва футбол мухлислари номидан Ислом Рашидхоновнинг жамоамиздаги фаолиятида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: