Янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш мақсадида Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз сафига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Хусусан, Сербия давлати фуқароси, ҳужумчи Милан Божович клубимиз билан бир йиллик расмий шартномага имзо чекди.

Милан Божович фаолияти давомида «Младость», «Раднички», «Қайсар» ва «Жетису» каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Жамоамизга «Младость» клубидан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Сербия чемпионати тўпурарларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, у Сербия давлатининг турли ёшдаги терма жамоалари сафида ҳам майдонга тушган.

«Турон» футбол клуби легионер футболчи Милан Божовичнинг жамоамиздаги фаолиятида юксак муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилайди.

«Турон»нинг аҳил оиласига хуш келибсан, Божо!

“Турон» матбуот хизмати

Дўстларга улашинг: