Хабарингиз бор, айни кунларда клубимизнинг янги базасини қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Замонавий ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган мазкур база 2021-йилнинг апрель ойида тўлиқ қувватда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари жамоамизнинг уй учрашувларини ўтказадиган «Ўзбекистон» ўйингоҳида ҳам таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур жараённинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз.

Бизни кузатишда давом этинг! Янги тарих учун олға Турон!

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: