«Турон» футбол жамоаси бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовларидан ўтишди. ПРО-лиганинг янги мавсумига ҳозирлик кўраётган жамоамиз бугун “Истиқлол” стадионида тест-синовларини топширишди.

Тестни ЎФАнинг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходимлари Собиржон Пирназаров ҳамда Ойбек Икромовлар қабул қилишди.

Футболчиларимиз 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш, Yо-Yо тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.

Дўстларга улашинг: