Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар ва назоратчилар бўлими билан VAR тизимини Ўзбекистон чемпионатида ишлатиш бўйича учрашув ўтказди. Унда ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев ва ОФК инструктори Владислав Цейтлинлар ҳам қатнашишди. Учрашувда VAR тизими Суперлига ва кубок ўйинларида ишлатиш, ҳакамларни малакасини ошириш, камера ва тизимни ишга солишда керак бўладиган барча масалалар муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими биринчи марта Ўзбекистон Coca-Cola Кубогида синаб кўрилди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: