Айни кунларда жамоамизнинг қишки ўқув-йиғин машғулотларида қуйидаги футболчилар билан расман келишувга эришилди:

  1. Музаффар Музаффаров («Қўқон-1912»)
  2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров («Сурхон»)
  3. Жаҳонгир Меҳмонов («Сурхон»)
  4. Умаржон Шарипов («Хатлон», Тожикистон)
  5. Абдураҳмон Абдулҳақов («Металлург»)
  6. Жасур Хакимов («Бухоро»)
  7. Даврон Умиров («Локомотив»)
  8. Комронбек Абдуҳамидов (АГМК).

Бундан ташқари, ҳозирда яна бир қатор футболчилар жамоамиз мураббийлари томонидан кўрикдан ўтказилмоқда. Таркибга жалб этилаётган янги  футболчилар ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз.

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: