Зарурий ҳужжатлар:

  1. Паспорт нусхаси
  2. 3х4 ҳажмдаги фотосурат.

Фан клуб аъзолари сафига қўшилганингиздан сўнг сизга махсус Низом тақдим этади. Мазкур Низомда фан клуб аъзоларининг мухлислик маданияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.

Фан клуб аъзолигига қўшилиш тўлов эвазига амалга оширилади.

Шу тўлов ҳисобидан махсус атрибуткалар: жамоамиз рамзлари акс эттирилган футболка, кепка ва байроқ тақдим этилади. Фан клуб аъзолари либослари кўриниш ва сифат томонлама бошқаларидан ажралиб туради.

Стадионга кириш учун фан клуб аъзосига махсус бейджик тақдим этилади ва сиз ушбу бейджик орқали жамоамиз иштирокидаги ўйинларга бепул киришингиз мумкин.

Энг фаол мухлислар жамоамизнинг сафар ўйинларига бепул бориб келишлари таъминлади.
Шошилинг! Фан клуб аъзолигига жойлар сони чегараланган. Бизни олдинда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой мавсум кутиб турибди.

Фан клуб аъзоси бўлиш истагида бўлган мухлислар учун қабул қилиш 13-январь санасидан бошланган.

Ҳужжатларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали @Yaypan_Fans электрон манзилига ёки +998911450042, +998998240042 телефон рақамларига боғланиб, топширишингиз мумкин.

Дўстларга улашинг: