Фарғона шаҳрида Республика олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Универсиада-2020″ мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Фарғона вилояти жамоаси Бухоро вилояти ёшларини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа бош совринига эга чиқдилар.
Эътиборлиси, Фарғона жамоаси таркибида клубимиз аъзолари Асилбек Қаюмов, Достонбек Мелиқўзиев, Исмоилжон Охунжоновлар ғолибликни қўлга киритдилар.»Турон» футбол клуби барча футбол мухлислари номидан юқори номлари келтирилган футболчиларимизни чемпионлик билан самимий қутлайди.
«Турон» футбол клуби матбуот хизмати