Ҳужумкор ярим ҳимоячи бугунгача миллий чемпионатларимизда «Машъал», «Насаф», «Локомотив», «Бунёдкор» жамоалари сафида, легионер сифатида хориж чемпионатларида «Сепахон», (Эрон), «Жубило Ивата», (Япония) «Ал-Муайзир» (Қатар) клубларида ҳаракат қилган.

Фозил Мусаев клубимиз қароргоҳига етиб келди. Иқтидорли ярим ҳимоячи бугундан жамоамиз машғулотларига қўшилади.

«Турон» футбол клуби жамоаси Фозил Мусаевга жамоамиздаги фаолиятига улкан зафарлар тилайди.

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: