Куни кеча Яйпаннинг «Турон» клуби жорий мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ташкил этди. Байрамона руҳда ўтган маросим сўнгида жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатилло Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Суннатилло, авваламбор «Турон» жамоасини Суперлига йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз. Бу йилги мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?

— Бу йилги мавсум жудаям кўтаринки руҳда ўтди.Айниқса ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилгани кўпчилик футбол мухлисларини хурсанд қилди. Бундан ташқари жорий мавсумда мазкур чемпионатнинг савияси кўтарилганлиги сезилди. Шундай давом этса, футболимиз янада рывожланади деб ўйлайман. ПРО-Лигага бўлган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

— Эндиликда «Турон» Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди. Янги мавсум олдидан нималарни айта оласиз?

— Мавсум якунига етди. Декабрь ойи давомида бизга таътил берилган. Оғир мавсум ўтказдик, ПРО-Лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлмади. Таътилни оиламиз бағрида ўтказиб насиб бўлса январь ойидан машғулотларга киришамиз. Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашишдан иборат» — дейди «Турон» ярим ҳимоячиси.

Фарҳоджон Узақов ёзиб олди.
Манба : championat.asia


Дўстларга улашинг: