Аввал хабар берганимиздек, клубимизга тегишли бўлган «Ўзбекистон» ўйингоҳида Coca Cola Суперлига янги мавсумига тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда. Кўп сонли мухлислар талаб ва истакларини инобатга олган холда «Турон-медиа» бугун ўйингоҳимиздан махсус фотосаёҳат ташкил этади.