Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз вакиллари Coca Cola Суперлиганинг 2-тури доирасида 14-март куни Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши майдонга тушадилар. Ўз майдонимиздаги навбатдаги футбол учрашуви 18-март куни бўлиб ўтади. Шу куни соат 16:15да бўлиб ўтадиган баҳсда Тошкентнинг «Локомотив» клуби жамоамиз меҳмони бўлади.

Клубимиз маркетинг тизими футбол ихлосмандларининг мароқли ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида бир қатор кўнгилочар дастурлар устида иш олиб бормоқда. Хусусан «Локомотив» билан кечадиган қизиқарли учрашув олдидан таниқли хонандалар Юсуфхон Нурматов ҳамда Бобохон Эргашевлар ижросида концерт дастури ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

Ўтказиб юборманг! Биз сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: