Хабарингиз бор, клубимиз Тожикистон терма жамоаси аъзоси, «Хатлон» клуби сардори Умаржон Шарипов билан келишувга эришди. 20 ёшли ярим ҳимоячи «Турон» билан бир йиллик муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Умаржон Шарипов 2021 йилнинг 2-январь санасидан жамоамиз сафига келиб қўшилади.

Маълумот учун иқтидорли ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Хатлон» клуби сафида Тожикистон чемпионатида иштирок этиб 5 бор рақиблари дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлган. Шариповнинг Тожикистон терма жамоаси сафидаги дебюти Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувига тўғри келган.

«Турон» футбол клуби матбуот хизмати


Дўстларга улашинг: