Биз келдик бу ерга, янги тарих учун,
Биз барчамиз бирлашдик, биргамиз шу он.

Бизга мададкор, бутун бир олам,
Янги тарих учун олға эй Турон!

Ёмғирми, қуёш, қўллаймиз ҳар қачон,
Сен бизнинг фахримиз, тенгсизсан тулпор.

Бизга мададкор, бутун бир олам,
Янги тарих учун олға эй Турон!

Турон, Турон, Турон,
Салом Турон, Салом Турон, Салом Турон, Буюк Турон!

Тингланг:


Маълумот учун:

«Турон» жамоаси мадҳиясини яратиш борасида танлов эълон қилинган эди. Сизларга шуни маълум қиламизки, жамоамиз мухлислари томонидан 30 дан ортиқ мадҳия учун матнлар етиб келди. Танловда фаол иштирок этган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

«Турон» жамоаси фан-клуби раиси Амрилло Собиров томонидан ёзилган мадҳия матни танловда ғолибликни қўлга киритган.

Дўстларга улашинг: