
Янги тарих учун, олға, «Турон»!
«Турон» клуби ортда қолган даврда клуб инфратузилмасини шакллантириш борасида сезиларли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистон тумани ҳокими Қаҳрамон Жўраевнинг ташаббусига кўра клуб уй ўйинларини ўтказадиган стадионга «Ўзбекистон» номи берилди ва айни кунда ўйингоҳ ҳолати замонавий кўринишга келтирилди.

Жамоа ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўтказилган 20 та тур учрашувларида 11 ғалаба, 5 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда 38 очко жамғарди. Тўплар нисбати — 31:19, рақиблар дарвозаси 30 марта ишғол этилди, 19 та тўп ўтказиб юборилди. Иқтидорли ёш ҳужумчи Абдулазизхон Абдурашидов рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган ҳолда жамоа тўпурарига айланди.


Ташкил этилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, «Турон» ҳозирга қадар бир қатор ютуқларга эришди. Хусусан, жамоа 2018 йилда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги (Иккинчи лига) мусобақаларида чемпионликни, шунингдек «Наврўз кубоги» мусобақасида ғолибликни тантана қилди. Кейинчалик 2019 йилда В ПРО-Лига Шарқ минтақасида биринчи ўринни эгаллади ва ПРО-Лигага ўтиш баҳсларида ғолиб чиқди. 2020-йилда халқаро миқиёсда ташкил этилган «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» мусобақасида финалгача етиб борган. Умуман айтганда, «Турон» футбол тизимидаги барча босқичларни спорт принципларига амал қилган ҳолда босиб ўтмоқда.


Жорий йилнинг 20-октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клубига ташриф буюрди. Ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, футбол академияси ташкил этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишди. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилди.

Маълумот учун:
- 2017-Йил 15-май куни «ФC Турон» клубимизга расман асос солинган, шу йилнинг ўзида Фарғона вилояти 2-лига мусобақасида иштирокини бошлаган.
- Бугунги кунгача клубимизни эришган натижалари:
2017-йил Фарғона вилояти 2-лига мусобақасида 4-ўрин;
2018-йил Фарғона вилояти «Наврўз кубоги » соҳиби;
2018-йил Фарғона вилояти 2-лига мусобақаси чемпиони;
2018-йил Фарғона вилояти Кубоги вице чемпиони;
2019-йил Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг «Про лига Б» мусобақаси чемпиони;
2019-йил Фарғона вилояти «Ҳоким кубоги » вице чемпиони.
“Йилнинг энг яхшилари”—2020
Махсус соврин
2020-йилнинг кашфиёт клуби, кетма-кет 3 мавсумда ўзи иштирок этган чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган, 2021-йилги Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмасига эга чиққан Яйпаннинг “Турон” жамоаси Махсус соврин билан тақдирланди.
Про Лиганинг энг яхши футболчиси
2020-йилги Про Лига беллашувларида муносиб ўйин намойиш этган футболчилар кўп бўлди. Улар орасида Абдулазизхон Абдурашидов, Жасур Холтўраев ва Отабек Зокиров ўз ўйинлари билан алоҳида ажралиб туришди.
Ўтказилган сўровномага кўра “Турон” клуби ҳужумчиси Абдулазизхон Абдурашидов “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.
Жамоа таркиби:
Дарвозабонлар: Раҳимбек Давронов, Достонбек Тўхтабоев.
Ҳимоячилар: Хушнудбек Авилов, Марлен Чобанов, Анри Чичинадзе, Никола Кумбурович, Аслиддин Тоштемиров, Абдуғани Камолов, Хуршидбек Мухторов, Саидафзалхон Аҳроров, Абдулвосидхон Абдурашидов.
Ярим ҳимоячилар: Билолхон Тошмирзаев, Абдулазизхон Абдурашидов, Аъзамжон Алиев, Азимжон Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Сардор Абдураимов, Аюбхон Исақов, Душан Стоилкович, Закария Бегларишвили.
Ҳужумчилар: Хумоюн Муртозаев, Азизбек Ибрагимов, Милан Бойович, Шоҳназар Норбеков.
Клуб таъсисчилари:
Қодирхон Аҳмедов, Олимхон Аҳмедов.
Клуб раҳбарияти ва ишчи ходимлари:
Клуб президенти — Олимхон Аҳмедов.
Клуб бош директори директори — Абдуваҳоб Аҳмадалиев.
Бош мураббий — Бахтиёр Ашурматов.
Жисоний тайёргарлик бўйича мураббий — Чирица Августин.
Дарвозабонлар мураббийи — Элдор Исабов
Маъмур — Нозимжон Саматов.
Стадион директори: Азизхон Раҳмонов.
Академия директори: Собир Ҳамидов
Матбуот котиби: Бекзод Толибов
Клуб шифокори — Баҳодир Ҳайдаров.
Фан клуб раиси — Амирулло Собиров.