«Ҳоким кубоги-2021» мусобақасида ўз иштирокини давом эттираётган клубимиз вакиллари бугун Андижон вилоятининг «УзТонгХонгКо» жамоасига қарши майдонга чиқишди.
Исломбек Исмоилов: «Синиша Бабич эртадан машғулотларга қўшилади, айрим футболчиларимизда жароҳат бор»
«Ҳоким кубоги-2021» мусобақасининг «С» гуруҳи 2-туридан «Бунёдкор» — «Турон» (3:2) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.
Расман! Сербиялик легионер Синиша Бабич «Турон» футболчиси!
Ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган «Турон» клубимиз таркибни кучайтириш мақсадида трансферларни давом эттирмоқда. Хусусан бугун Сербия ва Греция давлатларида тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Синиша Бабич жамоамиз билан бир йиллик битимга имзо чекди.
«Турон» мусобақани ғалаба билан бошлади
Бугун, 23 январь куни «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» мусобақаси старт олди.
Исломбек Исмоилов: «Турон» ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади»
Хабарингиз бор, бугун Фарғона шаҳрида «Ҳоким кубоги-2021» мусобақаларига старт берилди. Мазкур мусобақанинг «В» гуруҳидан ўрин олган асосий таркиб вакилларимиз 1-турда Наманганнинг «Навбаҳор-2» жамоасига қарши майдонга чиқиб йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар. Шу муносабат билан бугунги учрашув ҳақида жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.
Клубимизда янги мураббий иш бошлади
«Нефтчи», «Цементчи» каби клублардаги фаолияти билан футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мутахассис эндиликда жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоиловга яқиндан ёрдам беради.
Расман! Иқтидорли ярим ҳимоячи Фозил Мусаев «Турон» футболчиси!
Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган клубимиз трансферлари давом эттирилмоқда. Хусусан бугун иқтидорли ярим ҳимоячи, Ўзбекистон МТЖ аъзолигига номзод Фозил Мусаев жамоамиз таркибига қўшилди.
Фан клуб аъзолигига қабул қилиш бошланди
Қадрли мухлислар! Азиз «Турон» футбол клуби мухлислари! Сизларга фан клуб аъзолиги учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлигини маълум қиламиз.
«Ҳоким кубоги-2021»: Тақвим эълон қилинди
Аввал хабар берганимиздек «Ҳоким кубоги-2021» мусобақасида клубимиз номидан икки жамоамиз иштирок этади.
«Ҳоким кубоги-2021» мусобақасида клубимиз номидан икки жамоа қатнашади
Кўпчилик футбол мухлисларининг катта қизиқишларига сабаб бўлаётган «Ҳоким кубоги” мусобақасида гуруҳ босқич ўйинлари 23-январь санасидан бошланади.