Бугун Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари давом эттирилди. Тур доирасида Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари ўз майдонларида «Андижон II” жамоасига қарши майдонга тушиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар.
Мазкур ўйин натижасига кўра, жамоамиз жами 6 очко жамғарган холда мусобақанинг «F” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.