«Шўртан» билан ўйинда Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-турида Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилади. Мазкур баҳсни Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилиги. Ёшларимиз қийин ўтган учрашувда мағлуб бўлишди

Бугун Суперлига ва Про-лига клублари ўртасида U-19 Биринчилигига старт берилди. Дастлабки турда Тошкентнинг «Локомотив» (U-19) жамоасига тўқнаш келган ёшларимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрадилар.

Диёр Имомхўжаев бошчилигидаги ЎзПФЛ делегацияси «Ўзбекистон» ўйингоҳига ташриф буюрди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27-февраль куни Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Айни кунларда мазкур ўйингоҳ худудида мазкур учрашувга тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.

ФОТО. Ёшлар жамоамиз халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди

Айни кунларда Баҳром Хакимов бош мураббийлигидаги U-19 жамоамиз вакилларининг янги мавсумга тайёргарлик жараёни қизғин руҳда давом этмоқда. Мазкур тайёргарлик доирасида ёшлар жамоамиз халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. «Ўзбекистон» ўйингоҳи захира майдонида ташкил этилган назорат ўйинида U-19 жамоамизга Қирғизистон Олий лигаси вакили «Нур-Баткен» жамоаси рақиблик қилди.

Тошкентдаги йиғин бошланди, эртага «Сўғдиёна» билан ўйнаймиз

Аввал хабар берганимиздек, Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари бугундан Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди. Мавсумга пухта ҳозирлик кўриш, жамоавий ўйинни шакллантириш мақсадида эртага Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан назорат учрашуви ташкил этилади. Ҳар икки жамоа вакилларининг ўзаро келишувига кўра, мазкур ўйин соат 12:00да Тошкент шаҳридаги «Жар» спорт мажмуаси захира майдонида бошланади.

Тайёргарликнинг навбатдаги босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади

Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган холда тайёргарлик жараёнини қизғин руҳда олиб бораётган жамоамизнинг навбатдаги йиғини Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Эртага, 8-февраль кунидан бошлаб жамоамизнинг ўқув-йиғин машғулотлари пойтахтимизга кўчади.

Низомиддин Зиёвутдинов жамоамиз аъзосига айланди

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида жамоамиз сафида ўтказган дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов эндиликда клубимизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Истеъдодли посбон бугун жамоамиз билан расмий шартномага имзо чекди.

Расман! Бобур Қосимов «Турон» футболчиси!

Жамоамиз янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида трансфер ишларини давом эттирмоқда. Айни кунга қадар йиғинларда иштирок этиб мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган ярим ҳимоячи Бобур Қосимов расман жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи бугун клубимиз билан расмий шартномага имзо чекди.