«Пахтакор» билан ўйинда Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичи доирасида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳсни Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритдик

Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг гуруҳ босқич 3-тури доирасида жамоамиз “Андижон” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Жасур Ҳакимов томонидан киритилган гол жамоамизга ғалаба келтирди ва гуруҳда иккинчи ўрин эгаси сифатида плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритдик.

«Турон» — «Андижон». Водий дербисида Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди

Хабарингиз бор, жамоамиз Ўзбекистон Coca Cola кубоги мусобақасининг 3-турида «Андижон» клубини қабул қилади. Мазкур баҳсни Иброҳим Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

«Локомотив» майдонида мағлубиятга учрадик

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-турида жамоамиз Тошкентнинг «Локомотив» клуби меҳмони бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйин 2:0 ҳисобида тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Исломбек Исмоилов: «Стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман»

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган «Турон» — «Арал Самали» (4:1) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладик

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида жамоамиз Нукуснинг «Арал Самали» клубини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳс 4:1 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунига етди.